Алексей Навальнийнинг ҳибсга олинишига изоҳ берилди
Алексей Навальний синов муддати шартларини мунтазам равишда бузгани учун уни қидирувга берилганлар рўйхатига киритиш тўғрисидаги қарор асосида ҳибсга олинган.
Бу ҳақда Жазони ижро этиш федерал хизмати Москва бўлими маълум қилди.
Ташкилотнинг изоҳ беришича, 2014 йилда Навальний фирибгарлик фаолияти ва пул ювишда айбланиб 3 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган. Суд томонидан 2017 йилда жазо муддати яна бир йилга узайтирилган 5 йиллик синов муддати билан жазони шартли деб топишга қарор қилган.
2020 йилда Навальний томонидан синов муддати шартлари бўйича кўплаб қонунбузарликларни содир этилган. Улар январь, март, июль ва август ойларида қайд этилган.
Бунинг учун у шартли жазонинг ҳақиқий жазо билан алмаштирилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирилган.
Бундан ташқари, Навальний Германияда даволаниш пайтида уни идорага чақириш вақтинча тўхтатиб турилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг