«Ал-Наср» жамоаси ишончли ғалабага эришди

11:41 12 Апрель 2026 Спорт
329 0

Кеча, 11 апрель куни футбол бўйича Саудия Арабистони Профессионал лигасининг 28-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда Криштиану Роналду бошчилигидаги «Ал-Наср» жамоаси сафарда «Ал-Оҳдод» жамоаси меҳмони бўлди.

Учрашув «риядликлар»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда ҳисоб 15-дақиқада Криштиану Роналду томонидан очилди. Таъкидлаш жоизки, бу Роналдунинг фаолияти давомидаги 968-гол бўлди. Биринчи бўлим шу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида Жоау Феликс ҳисобни 0:2 кўринишига келтирди. Шу тариқа «Ал-Наср» клуби муҳим ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритди.

Жамоа мусобақадаги кейинги ўйинини 15 апрель санасида «Ал-Эттифоқ» клубига қарши ўтказади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер