“Ал-Ҳилол” Элит чемпионлар лигасини тарк этди
Кеча, 13 апрель куни футбол бўйича Осиё Элит чемпионлар лигасининг ғарбий минтақасида ним чорак финал босқичи ўйинлари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда “Ал-Ҳилол” жамоаси ўз майдонида Қатарнинг “Ал-Садд” клубини қабул қилди.
Учрашувнинг асосий вақти 3:3 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди. Голларга Саудия клубидан Маркос Леонардо, Салим Ал-Довсари ва Сергей Милинкович-Савич муаллифлик қилди. “Ал-Садд”нинг жавоб голлари эса Роберто Фирмино, Рафа Мурика ва Клаудиньо ҳисобига ёзилди.
Пенальтилар сериясида эса омад “Ал-Садд”га кулиб боқди. Қатар клубидан пенальтиларни амалга оширган Акром Афиф, Агустин Сория, Клаудиньо ва Рафа Мурика гол киритишди. Фақатгина Роберто Фирминонинг зарбаси гол билан якунланмади.
“Ал-Ҳилол” жамоасида эса Карим Бензема ва Саймон Буабре зарбада адашдилар. Шу тариқа Симоне Инзаги бошқарувидаги клуб халқаро майдондаги иштирокини якунлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг