Акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Қ. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Қ.М.” МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконида ҳеч қандай ҳужжатсиз 10 қути “Milano London” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини харидорга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан жами 19 хил турдаги жами 6 662 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Поп туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Х. бошқарувидаги “Nexia2” русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб кўздан кечирилганда, Данғара туманида яшовчи шахсдан ҳеч қандай ҳужжатсиз 2 500 АҚШ долларига харид қилган 3 хил турдаги жами 3 420 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Самарқанд вилоятида сотиш учун олиб кетаётганлиги аниқланиб, ушбу тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг