Аҳолини ўқитиб, уларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилади
Бу ҳақда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
Бундай тадбиркорларни рағбатлантириш учун 2030 йилга қадар яна 6 миллиард доллар маблағ ажратилади.
Бу дастур доирасида, қиймати 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳа ташаббускорларига инфратузилма харажатлари тўлиқ қоплаб берилади (ҳозир – 200 миллиард сўм).
Шунингдек, ушбу тадбиркорлар:
- камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминлаганда мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади;
- “Ижтимоий реестр”га киритилган фуқароларни ишга қабул қилса, ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади;
- барча солиқларни бир йилгача кечиктириб тўлашлари мумкин бўлади;
- фаолиятига доир солиқ текширувлари ўтказилмайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг