Аҳолини иш билан таъминлаш муҳокамалар марказида бўлди
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди.
Кейинги йилларда аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллабай ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали камбағалликни қисқартириш мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мезонига айланди. Ўтган қисқа даврда бу борада Урганч шаҳрида муайян ишлар амалга оширилди.
Депутатлар ёшлар ва хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни ижобий баҳолаш билан бирга, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш учун катта имкониятлар борлигини қайд этдилар. Шунингдек, аҳоли бандлигини ошириш бўйича зарур тавсиялар бердилар.
Сессия йиғилишида кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан Урганч шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғининг ахбороти тингланди.
Қайд этилганидек, шаҳарда ёшлар, айниқса, вояга етмаганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, баркамол шахс этиб вояга етказиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишларга қарамай, жиноятчилик сони ошмоқда.
Депутатлар юзага келган салбий ҳолатларни чуқур таҳлил қилиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш бўйича қатор таклифларни илгари сурдилар.
Сессияда Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари З.Ибрагимова ҳамда қуйи палата депутатлари иштирок этди ва янги таҳрирдаги Конституция, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорининг аҳамияти, мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумотлар берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг