Африкада коронавирус янги, янада хавфли штамми аниқланди
Иллюстратив фото
Жанубий Африка олимлари SARS-CoV-2 вирусининг янги штамми аниқлангани ҳақида эълон қилишди. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда ушбу мутация ўрганилмоқда.
B.1.1.529 деб номланган штамм организмнинг иммун жавобини четлаб ўта оладиган мутацияларнинг жуда ноодатий кластерига эга ва айни пайтда янада юқумли. Бу ҳақда матбуот анжуманида экспертлар томонидан маълум қилинди.
Олимларнинг сўзларига кўра, лабораториялардан олинган биринчи диагностика маълумотлар бу вариант аҳоли энг зич жойлашган Гаутенг провинциясида тарқалган. Айни пайтда мамлакатнинг қолган саккиз провинциясида ҳам ушбу мутация тарқалган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Жанубий Африка ҳукумати B.1.1.529 штамми билан боғлиқ камида 100 та ҳолат тасдиқланганини маълум қилди.
«Маълумотлар кўп эмас. Аммо бизнинг мутахассисларимиз янги вариант ва потенциал таъсирни ўрганиш учун кенг кўламли кузатишлар олиб бормоқда», дейилади Жанубий Африканинг юқумли касалликлар миллий институти томонидан.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг