Афғонистонда “Тинчлик карвони” пайдо бўлди

14:59 19 Июнь 2018 Дунё
1852 0
Фото: EADaily

Афғон фуқаролари фаолларидан ташкил топган “Тинчлик карвони” Гильменд музофотидан Кобул шаҳригача пиёда кетиб келди. 

Улар 700 километрлик масофани 38 кунда босиб ўтди. “Тинчлик карвони”нинг асосий мақсади тўқнашувлар иштирокчиларидан ташқари тинч аҳоли вакиллари ўлимига ҳам сабаб бўлаётган ҳукумат ва "Толибон" ҳаракати ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга эришишдир.

Tolonewsнинг ёзишича, карвон иштирокчилари мамлакат ҳукуматига Афғонистондаги вазиятни тартибга солиш бўйича ўз режаларини тақдим этмоқчи. Улар "Толибон" билан ярашув сулҳи муддатини узайтириш, ҳукумат ва толиблар ўртасидаги “йўл харитаси” бўйича келишувга эришиш, шунингдек, бошқа давлатлар ҳарбийларини мамлакат ҳудудидан чиқиб кетиши масалаларини ўз ичига олади.

Саккиз нафар фуқародан иборат “Тинчлик карвони” дастлаб Гильменд музофоти Лашкаргоҳ шаҳридан шу йил 17 май куни Кобул қараб йўлга чиқишди. Пойтахтга яқинлашишган сари уларнинг сафига ўнлаб янги одамлар қўшилди. Уларнинг энг ёши 17да, кексаси 65да. Барчаси эркаклар. Белларидаги мовий рангли белбоғ тинчликпарварларни ажратиб турувчи белгисига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани Толибон билан бир томонлама тузилган сулҳ яна 10 кунга узайтирилишини эълон қилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер