Aфғонистон томондан Ўзбекистон билан чегарадош ҳудудга бешта реактив снаряд келиб тушди
Архив сурат
2022 йил 5 июль куни соат тахминан 16:20 атрофида Ўзбекистоннинг чегараолди ҳудудига катта эҳтимол билан Афғонистон ҳудудидан учирилган бешта реактив снарядларнинг келиб тушгани қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, снарядлар тушганида портлашлар юз бермаганлиги сабабли инсонлар нобуд бўлмаган ва вайронагарчиликлар юз бермаган. Термиз шаҳридаги «Мажнунтол» маҳалласида жойлашган 4 та уй-жойга унча йирик бўлмаган зиён етган, бешинчи снаряд эса футбол майдонидан топилган. Аниқланган снарядлар сапёрлик бўлинмалари томонидан зарарсизлантирилган.
Ҳозирда Ўзбекистоннинг ваколатли органлари Афғонистон тарафи билан биргаликда мазкур ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқдалар.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг