Аэропортда чақмоқ уриши оқибатида бир ходим жароҳатланди

19:21 13 Октябр 2024 Дунё
406 0

Туркия шимоли-шарқидаги Ризе Артвин аэропортида чақмоқ уриши ҳодисаси бўлди. Фавқулодда ҳолат самолёт Истанбулга учишга тайёрланаётган вақтда юз берган.

“Самолёт эшиги ёпилмоқчи бўлиб, жўнаб кетиш жараёни бошланганда аэропортга чақмоқ тушди”, дея хабар берди Туркия фуқаролик авиацияси.

Натижада бир ходим яраланган. У ҳушини йўқотган ва йиқилган. Эркак касалхонага ётқизилган. Самолёт тўхтаб қолган ҳудудда яна бир неча чақмоқ уриши содир бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер