Адлия вазири Буюк Британия парламентининг Парламентлараро иттифоқидаги гуруҳи (БГИПУ) раҳбари билан учрашди
Жорий йилнинг 25-центабр куни адлия вазири А. Тошқулов ҳамда Буюк Британия парламентининг Парламентлараро иттифоқидаги гуруҳи (БГИПУ) раҳбари Карен Брадлей бошчилигидаги делегация ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида адлия вазири томонидан “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун қабул қилинганлиги ва қонунчиликда оилавий (маиший) зўравонлик учун, хусусан, жисмоний зўравонлик билан бир қаторда иқтисодий ва руҳий зўравонлик учун ҳам маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги қайд этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ва Буюк Британия ҳамда Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик йил сайин ривожланиб бораётганлиги таъкидланиб, ҳамкорликда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар, хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш ва аҳолига бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган “Мадад” ННТ ҳамда “advice.uz” порталининг, шунингдек, Бирлашган Қиролликнинг Ҳукуматлараро ҳамкорлик хизматининг (Government Partnerships International) адлия органлари ходимларининг малакасини оширишдаги ижобий ўрни ҳақида ижобий муносабат билдирилди.
БГИПУ делегациясининг раҳбари Карен Брадлей, ўз ўрнида, Адлия вазирлигини муҳим ҳамкор дея таъкидлаб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга Бирлашган Қироллик ўз ҳиссасини қўшаётганлигидан мамнун эканлигини таъкидлаб ўтди.
Учрашув дўстона ва конструктив руҳда бўлиб ўтди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг