Aбдулазиз Комилов Хитойга боради
2021 йилнинг 11-12 май кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов «Хитой – Марказий Осиё» иккинчи вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирда, шунингдек, Хитой, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳам қатнашади.
Ташриф давомида Вазир A.Камилов Хитой ТИВ раҳбари Ван И билан икки томонлама музокаралар ўтказади ва «Ипак йўли» 5-Халқаро ЭКСПО очилиш маросимида нутқ сўзлайди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг