Абдулазиз Комилов Кувайт ОАВ вакиллари билан учрашди
Ҳасан Пайдоев / "Халқ сўзи"
2021 йил 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг Кувайт оммавий ахборот воситалари вакиллари билан интервьюси ташкил этилди.
Тадбирда «Ал-Рай» газетаси бош муҳаррири Холид Муҳaммад Ал-Шарқавий ҳамда «Таймс Кувайт» газетаси ижрочи директори Ривен Жерад Д'суза иштирок этди.
Араб тилида олиб борилган суҳбат чоғида А. Комилов кувайтлик журналистларни қизиқтирган саволларига батафсил жавоб қайтарди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг