Абдуҳаким Ҳожибоев: Бепарволик оғир оқибатларга олиб келиши мумкин
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси кенгайтирилган йиғилишида соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев сўзга чиқиб, касалликнинг кўпайишига асосий сабаб одамларимиздаги бепарволик эканлигини айтиб ўтди.
— Айримлар тиббий ниқоб тақишни унутиб қўйди. Таққанлар ҳам номига иягига илдириб юрибди. Ниқоб тақишнинг ҳам қоидаси бор. У оғиз ва бурунни ёпиб туриши керак. Коронавирус 95 фоиз ҳолатда ҳаво томчилари орқали юқади. Агар тиббий ниқоб нафас олиш аъзоларини ёпиб турмаса, бефойда. Бепарволик ва хотиржамликка берилиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкин, – деди А.Ҳожибоев.
Қайд этиш керакки, 2021 йил 16 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86338 (+316) нафарни ташкил этмоқда. Яъни, бир кунда касалликка чалинганлар сони уч юздан ошди. Айниқса, касаллик ёшлар ўртасида кўпаяётгани хавотирлидир.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг