9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари қачон ўтказилади?
2025–2026 ўқув йилида умумий ўрта таълим муассасаларида 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари кунлари эълон қилинди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
9-синф — мажбурий фанлар:
- Она тили ва адабиёт / Давлат тили — 1 июнь;
- Математика — 4 июнь;
- Ўзбекистон тарихи — 8 июнь;
- Жисмоний тарбия — 1–6 май.
11-синф — мажбурий фанлар:
- Она тили ва адабиёт / Давлат тили — 2 июнь;
- Математика (Асосий / Чуқурлаштирилган) — 5 июнь;
- Ўзбекистон тарихи — 9 июнь.
11-синф — танлов фанлар (барча битирувчилар учун мажбурий):
- Физика, Кимё, Биология, География, Давлат ҳуқуқ асослари, Она тили ва адабиёти (қардош тиллар), Чет тили — 12 июнь ва 15 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ўқувчи 2 та танлов фан танлайди: 1-фан 12 июнда, 2-фан 15 июнда ўтказилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг