9 ойда 48,6 минг тонна шакар импорт қилинган

11:41 22 Октябр 2022 Жамият
696 0

Фото: Халқ сўзи

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 33,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 48,6 минг тонна шакар импорт қилган.

Шакар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,3 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистон энг кўп шакар импорт қилган давлатлар:

Ҳиндистон – 24 минг тонна;

Покистон – 11 минг тонна;

БАА – 6,8 минг тонна;

Хитой – 3,8 минг тонна;

Эрон – 1,9 минг тонна.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер