80 та ҳовлига иссиқхона қуриб берилди

11:33 26 Май 2020 Иқтисодиёт
955 0

Андижон туманида аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан аҳолининг иш топишда қийналаётган, кам таъминланган қатламларига субсидиялар ажратиш бўйича 80 та оилага амалий ёрдам берилди.

— Ҳовлимиздаги бир сотих майдонга иссиқхона қуриб беришгач, помидор ва бодринг парваришлай бошладик,-дейди уй бекаси Одинахон Абдураззоқова. –Ҳисоб-китобимиз бўйича шу йилнинг ўзида 8 миллион сўм даромад олмоқчимиз.

Ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун республика бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 178 миллион 400 минг сўм маблағ ажратилди.

Саминжон ҲУСАНОВ,

“Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер