6 ойда 1,1 трлн сўмлик мебель ишлаб чиқарилди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида 5 779 та мебель ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 1,1 трлн. сўмлик мебель маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Тармоқнинг 2020 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан физик ҳажм индекси 101,0 % ни ташкил этди.
Мебель ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан 2021 йилнинг:
январь ойида 109,5 млрд. сўм;
январь-февраль ойларида 225,0 млрд. сўм;
январь-март ойларида 473,2 млрд. сўм;
январь-апрель ойларида 689,6 млрд. сўм;
январь-май ойларида 823,4 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Тошкент шаҳри 25,7 % (1 331 та мебель ишлаб чиқариш саноати корхоналари томонидан), Андижон вилояти 10,6 % (567 та), ҳамда Тошкент вилояти 9,4 % (657 та) ҳиссасига тўғри келди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг