4 минг 289 километр суғориш тармоғини тозалаш режалаштирилган
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида Сув хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи барча ташкилотлар ҳисобидаги 4 минг 289 км. суғориш тармоғини тозалаш режалаштирилган.
Ўтган 4 ой давомида режанинг 60 фоизи бажарилди. Жумладан, Самарқанд вилоятида бу кўрсаткич 44 фоиз, Андижон вилоятида 49 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 минг 265 дона гидротехника иншооти ва 5 минг 225 дона гидропостни таъмирлаш режалаштирилган бўлса, шундан 63 фоиз гидротехника иншооти ҳамда 64 фоиз гидропост таъмирдан чиқарилди. Бу борадаги ишлар Хоразм вилоятида 40 фоиз, Жиззах вилоятида 54 фоиз иш бажарилган.
Ушбу рақамлар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ҳайъат йиғилишида келтириб ўтилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг