2050 йилда Ердаги ҳарорат кескин даражада кўтарилади. Бу эса...

12:02 17 Январь 2021 Дунё
1846 0

АҚШнинг Шимолий Аризона университети, Вудвелл иқлимни тадқиқ қилиш маркази, Янги Зеландиянинг Вайкато университети олимлари шу бўйича изланишлар олиб боришди. Қайд этилишича, ўттиз йиллардан кейин сайёрамиздаги ҳарорат шу даражага етадики, оқибатда ўсимликлар фотосинтез қобилиятини йўқотишни бошлайди. Ваҳолонки, ушбу кимёвий жараён бутун тириклик учун ўта муҳимдир. Бу ҳақда Science Advance журналида маълум қилинди.

Таъкидланишича, ҳароратнинг ўзгариши оқибатида биосферада янги шароит вужудга келади. Бу эса ортиқча углеродни ютиш имкониятларини қисқартириб юборади.

Экспертлар ўлчов қурилмалари ёрдамида бутун дунёдаги йирик биомуҳитларга оид маълумотларни ўрганиб чиқишди. Маълум бўлишича, ўсимликларнинг углеродни ютиш "қобилияти" тобора камайиб, аксинча, зарарли газларни ажратиб чиқариши кўпаймоқда. Фотосинтез жараёни учун эса ҳарорат диапазонининг ўз чегаралари борки, сўнгги йилларда айни шу самарадорлик пасаймоқда.

Хусусан, энг кўп тарқалган ўсимликларда углеродни ютиш чегараси Цельсий бўйича 18, бошқаларида эса 25 градусни ташкил этади. Олимларнинг айтишича, Ерда ҳароратнинг ортиши мазкур меъёрларни бузиб юбормоқда. Бундай салбий ҳолат бугунги кунга келиб биосферанинг 10 фоизида кузатиляпти.  

Тадқиқотчилар Ер муҳитида ўсимликлар томонидан антропоген углерод ташламаларини ютиш хусусияти келгуси йигирма йилда икки баробарга камайиб кетишини қайд этишмоқда.    

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер