2030 йилга қадар йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришамиз — Шавкат Мирзиёев

19:59 14 Июнь 2023 Иқтисодиёт
796 0

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев автомобилсозликка оид маълумотлар билан ўртоқлашди ва қуйидаги фикрларни билдирди:

“Бир рақамга эътибор қилинг: Асака туманидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари республиканинг 9 та вилояти саноатидан юқори.

Биз автомобилсозлик саноатини янада ривожлантириш учун қўшимча 1 миллиард доллар инвестиция киритамиз.
Бу орқали, келгуси икки йилда автомобиль ишлаб чиқаришни ҳозирги 300 минг донадан 500 минг донага олиб чиқамиз. 

2030 йилга қадар эса йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришамиз. Шунингдек, Асакада 13 та корхона иштирокида йирик машинасозлик кластери ташкил этилмоқда”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер