2030 йилга келиб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилади

16:40 03 Июль 2023 Жамият
469 0

Бугун, 3 июль куни OʼzLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов “Хусма” номли меҳмонхона мажлислар залида Сергели тумани сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда сайловолди дастурига биноан мамлакатимизда амалга оширилиши кутилаётган ишлар тўғрисида сўзланди. Хусусан, 2024 йилдан саноатда “яшил сертификат”лар бозори яратилади. Автобуслар тўлиқ экологик тоза электр ёки газ ёнилғисига ўтказилади. Барча янги уйлар ва асбоб-ускуналарга энергияни тежаш бўйича талаблар жорий этилади. Иқтисодиётда энергия самарадорлиги 2 карра оширилади. 2030 йилга келиб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилади. 10 минг километр магистраль ва 110 минг километр ҳудудий электр тармоқлари барпо этилади.

Тадбир якунида ишончли вакил сайловчиларни халқ фаровонлиги йўлида изланишда бўлган номзодни сайловда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер