2025 йилда Саудия Арабистонига борган ўзбекистонликлар сони очиқланди
2025 йил давомида 366 251 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Саудия Арабистонига сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.
Унда айтилишича, Саудия Арабистонига борган ўзбекистонликларнинг 197,9 минг нафари саёҳат мақсадида сафар қилган. Шунингдек, қариндошларни йўқлаш учун борганлар 38,2 минг нафарни, даволаниш учун 924 нафар, хизмат юзасидан 66 нафар ҳамда ўқиш мақсадида сафар қилганлар 31 нафарни ташкил қилган.
Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2024 йилга нисбатан 163 минг нафарга ёки 71 фоизга ошган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг