2024 йилда 2 млн. аҳоли тадбиркорликка жалб қилинади

16:43 20 Ноябрь 2023 Жамият
173 0

Фото: “Халқ сўзи”

“Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига кўра 2024 йилда 2 млн. аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича қуйидаги тизим жорий этилади:

— аҳоли ва тадбиркорларни ўқитиш, лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш ва шу орқали “оилавий тадбиркор – микро бизнес – кичик бизнес – ўрта бизнес” занжири йўлга қўйилади;

— “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ва бошқа ҳамкор тижорат банкларидан иборат яхлит молиявий тизим асосида кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари молиявий қўллаб-қувватланади.

Шу билан биргаликда яқинда трансформацияга учраган қуйидаги ташкилотларда 2024–2026 йиллар учун кейинги мақсадли кўрсаткичлар (KPI) белгиланмоқда:

— Бизнесни ривожлантириш банки – 150 минг кичик тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтиришга масъул бўлади ва бунинг учун халқаро молия ташкилотларидан 1,2 млрд. доллар жалб қилинади ва 300 млн доллар евробонд чиқарилади;

— Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси – ўрта бизнесни 2,5 бараварга (10 мингдан 25 мингга) оширишга масъул бўлади ва бунинг учун молиявий хизматлар 8 трлн. сўмдан 14 трлн. сўмга етказилади, 300 млн доллар евробонд чиқарилади ҳамда 450 та корхонага улуш киритилади ва хизматлар ипотекаси берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер