2023 йилнинг январь-ноябрь ойлари якунига кўра 48,9 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
Бу ҳақда АОКАда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.
Бу режага нисбатан 1,1 млр.кВт.соатга кўп бўлиб, қўйилган вазифа 102,3 фоизга бажарилди. 2023 йил якунига қадар режага асосан 53,8 млрд.кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши таъминланади.
Жорий йилда мавсумга тайёргарлик кўриш режасига мувофиқ жами 53 та энергоқурилмаларда, жумладан 12 та энергоблок, 31 та қозон қурилмаси, 9 та буғ-газ қурилмаси ва 1 та газ-турбина қурилмасида мукаммал ва ўрта таъмирлаш ишлари бажарилди.
Тошкент шаҳрининг Оқтепа ва Боғзор маҳаллалари ҳудудида, электр электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати 4,6 МВт, иссиқлик энергияси узатиш қуввати 25,4 Гкалл бўлган 2 та газ поршень қурилмаси, 2 та сув иситиш қозонлари тўлиқ иссиқлик тизими билан алоҳида иситиш пунктлари билан жиҳозланган ҳолда ўрнатилди.
Бунинг натижасида иссиқлик тармоқларидаги йўқотишлар 90,0 фоизга камайтирилишига, қўшимча йилига 32,0 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилишига ҳамда 1,0 млн. метр куб табиий газ тежалишига эришилади.
Бугунги кунга қадар 9,6 МВт қуёш панеллари ишга туширилиши натижасида 7,2 млн. кВт соат электр энергияси (36 мингта хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмоли) ва бунинг учун сарфланадиган 2 млн. метр куб табиий газ иқтисод қилинди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг