2 та мактабни таъмирлашда 450 млн сўм талон-тарож қилингани маълум бўлди
Чимбой туманида 2 та умумий ўрта таълим мактаб биноларини таъмирлашдаги талон-тарожликлар фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати «Халқ сўзи»га маълум қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чимбой тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, тумандаги умумий ўрта таълим мактаб биноларини жорий таъмирлашда «Р» ва “N.» МЧЖлар томонидан амалда бажарилмаган қурилиш ишларини ҳужжатларга сохта маълумотлар киритилиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 36-мактаб бўйича 290,9 млн сўм ва 44-мактаб бўйича 161,6 млн сўм бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги, туман халқ таълими бўлими томонидан эса ушбу жамиятлар ҳисоб рақамига пуллар тўлиқ ўтказиб берилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми 209-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг