190 нафар фуқаро ишга йўлланма олди

12:31 19 Май 2020 Жамият
736 0

Наманган шаҳрининг чекка даҳасидаги “Юксалиш” маҳалласида жойлашган кичик саноат зонасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Бундан бир муддат аввал фаолият бошлаган ҳудуддаги ишлаб чиқариш ва хизмат корхоналаридан 65 таси ўзларидаги 625 та бўш меҳнат ўринларини тақдим қилишди. Танлов бемалол, таклиф этилаётган касб ва мутахассисликлар орасида чеварликдан тортиб металлни қайта ишлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлашгача бўлган юмушлар бор. Шу маҳаллада яшовчи Мафтуна ва Ҳаётхон Сатторованинг қўлидан чок тикиш келади. Опа-сингилга “Montana” масъулияти чекланган жамияти томонидан билдирилган таклиф маъқул тушди. Яна 53 киши “Parvoz sanoat”, “Glass expo”, “Elektr mexanik tamir” сингари тадбиркорлик субъектларидан иш топди.

Шу куни меҳнат ярмаркасига келган 400 га яқин фуқаронинг 190 нафари доимий иш жойига эгалик ҳуқуқини берувчи йўлланма билан қайтди. Коронавирус пандемияси муносабати билан эълон қилинган карантин шароитида аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилган мазкур тадбир кўплаб оилаларнинг даромад манбаига кафолат яратади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,
“Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер