14 январь куни “Men Gʼolib” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади
Ватан ҳимоячилари куни ва мамлакатнинг Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги муносабати билан “Humo Arena” старт-финиш майдончасида “Men Gʼolib” анъанавий қишки оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Тадбир дастурига 3 та масофа киритилган: 3 км, 10 км ва 1 км масофада “Family Run” (оилавий оммавий югуриш мусобақаси). Ҳаваскор югурувчилар шахсий мусобақаларда иштирок этади, идоравий тузилмалар учун эса жамоавий мусобақалар ташкил этилади. 14 январь куни иштирокчиларнинг йиғилиши 07:00 да бошланади, мусобақага 08:00 да старт берилади.
“Men Gʼolib” кубоги Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлиги хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Президент хавфсизлиги давлат хизмати, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг вакилларидан ташкил топган 8 та жамоа ўртасида ўйналади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг