1286 нафар мансабдорларнинг коррупцион фаолияти билан боғлиқ суд жараёнлари бошланди — Акмал Бурхонов
18 декабрь куни “Tashkent city"даги Congress Hall мажмуасида «Тошкент ёшлар форуми — 2020” биринчи кунида «Ҳуқуқий Тошкент – 2030” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда Адлия вазири Русланбек Давлетов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов ҳуқуқий соҳадаги ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳақида маълумот беришди.
Тадбирда қонунчиликни такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатишни электрон тизимга ўтказиш жараёнинг тезлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхоновнинг қайд этишича, 1286 нафар мансабдор шахслар устидан коррупцион ҳолатлар билан боғлиқ суд жараёнлари бошланган.
«Ўзбекистонда таълимга катта эътибор бериляпти деб ўйлайман. Агар ўтган йиллардаги кўрсаткичлар билан солиштирадиган бўлсак, бу борада катта ўсиш бўлганини кўришимиз мумкин.
Жамоатчилик назоратининг йўқлиги, зарур бошқарув механизмлари ва фуқароларда ҳуқуқий билимларнинг етишмаслиги коррупциянинг асосий сабаби ҳисобланади», деди А. Бурхонов.
Шунингдек, унинг қайд этишича, 15 мингдан ортиқ ёшлар орасида ўтказилган сўровномада уларнинг 34 фоизи пора бериш коррупция деб ҳисобламаслигини билдиришган, 18 фоиз ёшлар эса коррупциянинг асосий сабаби сифатида иш ҳақининг камлигини кўрсатишган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг