1,2 миллиард долларлик келишувлар имзоланди
Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари Хитойнинг Тянсзин шаҳрида бўлиб ўтган йирик бизнес форумида иштирок этди.
300 нафарга яқин хитойлик ишбилармонлар, етакчи компания вакиллари қатнашган ушбу тадбирда мезбонлар Ўзбекистонга сармоя киритиш кафолатлари ва соҳага оид янгиликлар билан танишдилар.
— Форум доирасида Андижон вилоятининг инвестиция салоҳияти ва ҳудуддаги кенг имкониятлар бўйича тақдимот бўлиб ўтди, — дейди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Муслимбек Иброҳимов. — Шундан сўнг ишбилармонлар билан бизнес музокаралар олиб борилди. Натижада Хитойнинг 10 дан ортиқ компаниялар ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик шартнома ва меморандумлар имзоланди.
Ушбу келишувларга биноан тез орада Андижон вилоятида хорижлик ҳамкорлар иштирокида чарм пойабзаллар, электромобиллар учун аккумуляторлар ва лифт ишлаб чиқариш фаолиятлари, металл конструкция лойиҳаси, қалампир етиштириш ва қайта ишлаш, 10 та ҳудудда ГEС қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг