12 май — Халқаро ҳамширалар куни

10:19 12 Май 2023 Жамият
947 0

Архив сурат

Жаҳонда ҳар йили 12 май — Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам профессионал ҳамширалар фаолиятининг асосчиси Флоренс Найтингейлнинг таваллуд куни шарафига белгиланган бу санада ўрта тиббиёт ходимларининг заҳматли меҳнати эътироф этилади. Уларга эъзозу эҳтиром кўрсатилади.

Жорий йил ушбу касб байрамига бағишланган асосий байрам тадбири пойтахтимиздаги Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтади.

Саноқли дақиқалардан сўнг бошланадиган ушбу тантанали маросимда “Йилнинг энг яхши ҳамшираси” кўрик-танлови ғолиблари ҳамда 15 та номинация бўйича “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими” танлови совриндорлари ҳамда бир гуруҳ фидойи ва жонкуяр тиббиёт ходимлари тақдирланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер