105 ёшли меҳнат фахрийси ҳолидан хабар олинди

13:45 20 Март 2026 Жамият
265 0

Рамазон ҳайити муносабати билан Тойлоқ туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари Бунёдкор маҳалласида яшовчи 105 ёшни қаршилаган, кўп йиллик меҳнати билан эл-юрт ҳурматини қозонган меҳнат фахрийси Рахимов Ҳотам бобо хонадонида бўлди.

Улар Ҳотам бобони Рамазон ҳайити ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан самимий табрикладилар. Фахрий отахоннинг узоқ ва сермазмун умри, ҳалол меҳнати ҳамда жамият тараққиётига қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди. Айниқса, 105 ёшга кириб ҳам ҳали бардам бўлиб ҳаёт кечириб келаётган нуроний кексанинг ҳаётий тажрибаси ёш авлод учун катта ибрат экани таъкидланди.

Ҳотам бобо кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканини билдириб, юртимизда нуронийларга бўлган ҳурмат ва эътибор учун ўз миннатдорлигини изҳор этди.

Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги абадий бўлишлигини тилаб дуолар қилинди.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер