10 йиллик муаммога ечим топилди

19:13 04 Август 2023 Жамият
526 0

Фото: “Халқ сўзи”

Айни пайтда республикамизнинг барча ҳудудларида, жумладан, Андижон вилоятида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари давом этмоқда. Жумладан, Избоскан туманидаги “Қумкўча” МФЙда 10 минг 600 метр масофага янги сув қувурини тортиш ишлари якунланиш арафасида. Шунингдек, “Файз бинокор” МЧЖ томонидан ушбу манзилда янги сув қудуғини ишга тушириш ишлари олиб бориляпти.

— Ўн йилдан бери маҳалламизда сув муаммоси мавжуд эди, — дейди шу маҳаллада истиқомат қилувчи Дилоромхон Холбўтаева. — Бу давр мобайнида ариқдан сув ташиб ичдик, айрим хонадонлар қўлбола сув чиқариш мосламасидан фойдаланди. Шукрким, бугун маҳалламизда қувур тортиш ишлари олиб борилиб, муаммоларимиз ортда қолди. Шароитимиз кундан-кунга яхшиланиб бораётганидан хурсандмиз.

Ҳозирда маҳалланинг учта кўчасида ичимлик суви билан боғлиқ бунёдкорлик ишлари давом этмоқда. Лойиҳа фойдаланишга топширилгач, 3,5 минг нафар аҳолининг сўнгги 10 йилда юзага келган энг катта муаммоси ижобий ечим топади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер