1 млрд. 824 млн. сўмлик тамаки маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

10:49 29 Август 2023 Жамият
475 0

Мамлакатимизда божхоначилар томонидан тамаки маҳсулотларини ноқонуний тарзда юртимизга олиб кириш ва унинг юртимиз ҳудудида айланувини олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда фуқаро бошқарувидаги «Дамас» русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон акциз маркаси билан маркаланмаган 4 500 қути тамаки маҳсулоти ортилганлиги маълум бўлди. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу тумандаги хонадонлардан бири кўздан кечирилганида, хонадон эгалари томонидан бу ерда "яма" сифатида сақланиб келинган жами 135 820 қути тамаки маҳсулотлари борлиги фош бўлди.

Натижада ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг акциз маркалари ҳамда рақамли маркировка кодлари билан маркаланмаган, божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган қиймати 1 млрд. 824 млн. сўмлик 30 турдаги 140 минг 320 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер