1 миллиард сўмлик моддий зарар ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 9 декабрдаги қарздор Н.А.дан ундирувчи Г.С. фойдасига 1 миллиард 30 миллион 203 минг сўм моддий зарар ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий ўн беш кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан ихтиёрий равишда 1 миллиард 30 миллион 203 минг сўм моддий зарар пуллари ундирувчи Г.С.нинг фойдасига ундирилди ва шунингдек, ундирувчи томонидан 181 миллион сўм давлат божи тўлаб берилди, шу билан ижро иши юритуви Қонуннинг 41-моддасига асосан тамомланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг