Ўзбекистонда электр энергиясининг суткалик истеъмоли бўйича рекорд қайд этилди

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 24 январь куни электр энергияси суткалик истеъмоли 283 миллион кВт соатни ташкил этган.

10:58 27.01.2026
АҚШда кучли қишки бўрон оқибатида камида 30 нафар инсон ҳалок бўлди

Аввалроқ бўрон тахминан 200 миллион америкаликка таъсир кўрсатгани хабар қилинган эди.

10:53 27.01.2026
Россияда патент асосида ишлаётган мигрантларга биринчи йилда иш жойини алмаштириш тақиқланиши мумкин

Меҳнат шартномаси 12 ойдан олдин бекор қилинса, патент бекор қилиниши назарда тутилмоқда.

10:30 27.01.2026
Сенатда Осиё велоспорт конфедерацияси президенти билан учрашув бўлиб ўтди

Олий Мажлис Сенати Раиси, Ўзбекистон велоспорт федерацияси раиси Танзила Нарбаева Осиё велоспорт конфедерациясининг янги сайланган президенти Дато Амаржит Сингх билан учрашув ўтказди.

10:20 27.01.2026
Сенатда навбатдаги ўқув семинарлари ўтказилмоқда

Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари раислари ҳамда ҳокимлар учун навбатдаги ўқув семинарлари ўз ишини бошлади.

10:17 27.01.2026
“Ўзбекистон – 2030”: Халқ фаровонлиги сари ишончли қадамлар

Жорий йилнинг январь ойи бошларидан бошлаб кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган такомиллашаётган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси доирасида ўтказилаётган матбуот анжуманлари мазмунан бойлиги ва аниқ мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятли бўлмоқда.

17:43 26.01.2026
«Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда

Бу йил тўртинчи маротаба ўтказилаётган тадбирда илк маротаба дунё давлатларида ўзбек маданияти ва санъатини кенг тарғиб қилган ҳамдўстлик мамлакатлари фуқаролари учун янги «Йилнинг энг яхши хориждаги ўзбек маданияти тарғиботчиси» номинацияси ҳам жорий этилиб, халқаро меҳмонларнинг иштироки кутилмоқда.

16:41 26.01.2026
Кўкдалада сифатсиз алкоголнинг савдога чиқарилиши тўхтатиб қолинди

Қонунбузар фуқаролар турли номдаги 426 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини бозорга олиб келган вақтида ушланган.

16:16 26.01.2026
«Тўдакўл»даги Халқаро шахмат мактабида U-20 Ўзбекистон чемпионати старт олди

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, чемпионат баҳслари ўғил болалар ва қизлар ўртасида алоҳида гуруҳларда, айланма тизимда (11 тур) стандарт йўналиш бўйича ўтказилмоқда.

15:49 26.01.2026
Навоийда кичик инвазив гастростомия технологиясини жорий этиш бўйича илмий-амалий семинар ўтказилди

Навоий шаҳрида «Кичик инвазив гастростомия технологияси» мавзусида илмий-амалий семинар ҳамда маҳорат дарси бўлиб ўтди.

15:43 26.01.2026
Сирдарё вилояти ҳокими Малайзияда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда

Айни кунларда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоят делегацияси Малайзия пойтахти — Куала-Лумпур шаҳрида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

15:39 26.01.2026
Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Фарғона вилояти савдо-логистика маркази очилди

Малайзия пойтахти — Куала-Лумпур шаҳрида Фарғона вилояти савдо-логистика маркази тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

15:31 26.01.2026
АҚШга ёпирилган қор бўрони тахминан 200 миллион кишига таъсир кўрсатди

Ноқулай об-ҳаво оқибатида 800 мингдан ортиқ хонадон электр таъминотисиз қолди.

14:55 26.01.2026
Шавкат Мирзиёев ООКнинг янги президентини Миллий Олимпия қўмитасининг “Шон-шараф” ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон Президенти Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси иштирокчиларини қутлади.

14:37 26.01.2026
Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясидаги нутқи

14:25 26.01.2026
Тошкентда наркосавдогар ва унинг шериги қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

13:34 26.01.2026
Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернатида қабул тартиби тасдиқланди

2026-2027 ўқув йили учун янги қабул тартиби мактабнинг Кузатув кенгаши томонидан расмий равишда қабул қилинган.

12:28 26.01.2026
Жиззахда қор бўронида қолиб кетган фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди

Фориш туманида кузатилган кучли шамол ва қор бўрони оқибатида автомобиллар ҳаракати чекланиб, фуқаролар қийин аҳволга тушиб қолган.

11:39 26.01.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер