АҚШда кучли қишки бўрон оқибатида камида 30 нафар инсон ҳалок бўлди
АҚШда кучли қишки бўрон оқибатлари сабаб камида 30 нафар инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Қурбонлар орасида Массачусетс ва Огайо штатларида қор тозалаш техникаси остида қолиб кетган одамлар, Арканзас ва Техас штатларида чанғида учиб кетиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлган ўсмирлар, шунингдек, Канзас штатда қор остида топилган бир аёл бор. Нью-Йорк шаҳрида эса саккиз нафар фуқаронинг жасади аниқланган.
APʼнинг ёзишича, электр узатиш линияларининг узилиши сабаб 560 мингдан ортиқ истеъмолчи электр энергиясиз қолган. Шунингдек, 12 мингдан ортиқ авиарейс кечиктирилган ёки бекор қилингани хабар қилинмоқда.
Аввалроқ, ушбу бўрон АҚШ аҳолисининг тахминан 200 миллион нафарини қамраб олгани маълум қилинган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг