Россияда патент асосида ишлаётган мигрантларга биринчи йилда иш жойини алмаштириш тақиқланиши мумкин

10:30 27 Январь 2026 Дунё
751 0

Россия Давлат думасига қонун лойиҳаси киритилди. Унга кўра, виза талаб этилмайдиган тартибда патент асосида Россияга келган мигрантлар камида бир йил давомида битта иш берувчида ишлаши шарт бўлади. Уларга мазкур муддат ичида иш жойини алмаштириш ёки қўшимча иш (ўриндошлик) билан шуғулланиш ҳуқуқи берилмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Тегишли ҳужжат орқали «Россия Федерациясида хорижий фуқароларнинг ҳуқуқий мақоми тўғрисида»ги қонунга ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳасига мувофиқ, агар мигрант меҳнат шартномасини 12 ой тугашидан олдин бекор қилса ва мамлакатда қолиш учун қонуний асосларга эга бўлмаса, унинг патенти бекор қилинади ҳамда ишчи Россия ҳудудини тарк этишига мажбур бўлади.

Агар шартнома узрли сабабларга кўра бекор қилинган бўлса, мигрантга янги меҳнат шартномасини топиш учун 30 кунлик муддат берилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер