Фуқароларимиз узоқ йиллик меҳнатларидан сўнг пенсияга чиқиш арафасида югур-югур қилиб, ҳужжат тўплай бошлайди. Табиийки, бу пайтда меҳнат фаолияти давомида нечта ташкилотда ишлаган бўлса, ҳаммасидан қанча муддат ишлагани, қанча маош олгани ҳақида маълумотнома йиғиши лозим бўлади. Ушбу ҳужжатларни йиғиш учун ҳали...
19:58 06.05.2021Уч ой муддатда кўрсатув ва эшиттиришлар 24 соат давомида тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги теле ва радиоканаллар ишга туширилади.
18:14 06.05.2021Видеоселектор йиғилишида ҳозирги кунда олийгоҳлардаги 78 фоиз профессор-ўқитувчиларнинг чет тилини билиш даражаси қониқарсиз аҳволдалиги қайд этилди. Масалан, Нукус тиббиёт, Андижон иқтисодиёт ва қурилиш, Миллий рассомчилик ва дизайн институтлари каби 18 та олийгоҳда бирорта ўқитувчи хорижий тилни билиш сертификатига эга эмас.
18:03 06.05.2021Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилиш, одамларни ўйлантираётган муаммолар, секторлар тизимида маҳаллабай ишлаш тизими асосида «Темир», «Аёллар» ва «Ёшлар» дафтарига киритилган оилалар билан олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида Наманганда бўлиб турган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева...
17:14 06.05.2021БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тошкент Давлат аграр университетида «Ер ресурсларини мониторинг қилиш ва баҳолаш бўйича воситалар» мавзусида ўқув-тренинг машғулотларини ўтказмоқда. Мазкур тадбир ФАО/ГEФ томонидан амалга оширилаётган «Марказий Осиё ва Туркиянинг қурғоқчил ва шўрланган қишлоқ хўжалиги ишлаб...
16:55 06.05.2021Шу кунларда ижтимоий тармоқларда жорий йил 9 май куни Тошкент шаҳрида “Бессмертный полк” акциясини ўтказишга рухсат берилгани ҳақидаги хабар кўпчиликнинг эътиборини тортди. Хабарларга Тошкент шаҳар ҳокимлиги муносабат билдирди.
16:11 06.05.2021Тошкент давлат юридик университети талабалари «Пропавший человек» («Йўқолган одам») қисқа метражли фильми билан профессор В. К. Гавло номидаги «Золотой след» криминалистика бўйича VIII халқаро талабалар кинофестивалининг «Следственные ситуатсии» номинациясида биринчи ўринни эгаллади.
21:29 05.05.2021Урганч туманида ўзбошимчалик билан табиий газ тармоғига уланган корхона фаолияти фош этилди
18:41 05.05.2021Ижтимоий тармоқларда ИИБ ходимининг ўз жонига қасд қилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Сурхондарё вилоят прокуратураси мазкур хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
13:59 05.05.2021Ижтимоий тармоқларда қари аёлнинг юзида, қўл ва оёқларида кўплаб кўкарган, лат еган жароҳатлар акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
12:37 05.05.2021Профилактика инспекторлари томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ бир кунда (04.05.2021й) биргина Гулистон шаҳрида 210 та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ хабар берди.
11:42 05.05.2021Ботиржон Шахриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
11:27 05.05.2021«Соғлом фикр ғалабаси, дипломатик ғалаба». Бундан 55 йил аввал Ўзбекистон пойтахтида бўлиб ўтган музокаралар ва улар натижасида имзоланган ҳужжат — Тошкент декларациясига ана шундай баҳо берилган эди. Ўшанда эришилган келишув иккинчи Ҳиндистон — Покистон урушига нуқта қўйган ва улкан минтақада...
23:38 04.05.2021Букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, халқнинг, миллатнинг тинчлиги ва осойишталигини ўз ҳаловатидан устун қўйиб, кечаю кундуз шу мақсад билан яшаб, бутун умрини шу касбга бахшида этган азиз аждодларимизни қалбимизнинг туб-тубида сақлаб уларнинг босиб ўтган машаққатли йўлларини келажак...
22:18 04.05.2021Самарқанд шаҳрида ёғган қисқа муддатли ёмғир ва шамол бир неча табиий ҳодисаларни келтириб чиқарди. Жумладан, Университет хиёбони ва бошқа ҳудудлардаги дарахтларга шикаст етказган. Айрим кўчаларни сув босди. Шунингдек, синган дарахт шохлари автомашиналарга ҳам зарар етказган.
17:51 04.05.2021«Яхши режиссёр яхши сценарийга доҳиёна кино олиши мумкин. Худди шундай сценарийга ёмон режиссёр ҳам яхши кинони тасвирга муҳрлаши мумкин. Лекин ёмон сценарийга яхши бир режиссёр кино ололмайди».
17:32 04.05.2021