"Мен истайманки, фильм сиз кинозални тарк этгандан сўнг бошлансин" — машҳур режиссёрлар кино санъати ҳақида қандай фикрлар айтган?
Қуйида шуларнинг айримларини келтириб ўтамиз.
«Санъат — ибодатнинг бир шакли, дуонинг бир туридир. Унинг бош мақсади инсонни ўлимга ҳозирламоқдир, унинг ботиний оламини энг яширин ва нозик жойидан ушламоқдир».
Андрей ТАРКОВСКИЙ
«Тарковскийнинг нега бунчалик ажойиб эканини изоҳламоқ қийин, бироқ фикримча, унинг киноларини томоша қилганда гўёки одамга самоданми, заминданми илҳом келади».
Жон Люк ГОДАР
«Яхши киноларнинг ҳам қусурлари бўлмоғи табиий. Худди ҳаёт ва инсонлар каби».
Федерико ФEЛЛИНИ
«Фильмдаги салбий қаҳрамон қанчалик кучли тасвирга олинса фильм ҳам шу қадар гўзал бўлади».
Алфред ХИЧКОК
«Ҳар янги тасвирга олган кином менга ҳаётимни қандай бошқаришни ўргатади».
Нури Билга ЖEЙЛОН
«Яхши режиссёр яхши сценарийга доҳиёна кино олиши мумкин. Худди шундай сценарийга ёмон режиссёр ҳам яхши кинони тасвирга муҳрлаши мумкин. Лекин ёмон сценарийга яхши бир режиссёр кино ололмайди».
Акира КУРОСОВА
«Фильм суратга олмоқ боксга тушиш кабидир. Асосий куч баланслаштирмоқ, тактика ва вақтида ҳужумга ўтишга боғлиқ».
Фотиҳ ОҚИН
«Китоблар ҳар доим кинодан кўра таъсирли бўлган. Чунки ўқувчига ҳеч нарсани кўрсатмайди, ҳикояни ўз тасаввурлари ҳисобига кўра жонлантирмоқ имконини беради. Аслида кинода ҳам шундай қилиш мумкин. Кино ўша пайтдаги саҳнада кўрсатиши керак бўлган нарсани кўрсатиши шарт эмас, баъзи режиссёрлар эса бундан бехабар. Нимани ўйнашса шуни кўрсатишади, нимани кўрсатишса уни айтишни истайдилар. Бу чин санъат эмас».
Михаил ХАНАКE
«Менда жиноятчилар ва санъат одамларига қарши ғалати бир сезгирлик бор. Уларнинг ҳеч бири ҳаётни кўрингани каби қабул қилмайди. Ҳар бири ғамгин ҳикоя реал ҳаётдаги воқеаларга нисбатан фарқли бўлиши лозим».
Стенли КУБРИК
«Кино суратга олганимда нима қилишим кераклиги ҳақида кўп ўйламайман. Фақатгина ҳеч нарсанинг изоҳини бермасдан кўрсатишга ҳаракат қиламан».
Роберт БРEССОН
«Бармоғимни кесишим, бу — трагедиядир. Қопқоғи ёпилмаган канализацияга тушиб кетиб ўлишим эса комедия».
Мел БРУКС
«Кинонинг мен учун энг қимматли, мўъжизавий тарафи шундаки, бир муаммони кўрстамоқ учун образ ва ҳикояларни ёзаман, янаям тўғрироқ айтсам, яратаман. Билган нарсаларимизни қайта чайнаб кўрсатиш менга хос хусусият эмас. Бундай кино олиб ётганлар менсиз ҳам етарли. Зулм, ирқ масалалари ва бошқалар ҳақида етарлича кинолар олинган. Эҳтимол, уларнинг орқасида бўлган, янада теранроқ, гоҳида изоҳлай олмайдиган мавзуларда кино олишга уринаман. Сўнгра суратга олиб-олиб ўзим ҳам англашга ҳаракат қиламан».
Зеки ДEМИРКУБУЗ
«Автомобиллар, мебеллар, йўллар каби фильмларнинг ҳам одамларга нафи тегишини истайман».
Ингмар БEРГМАН
«Кино суратга олмоқ инсоннинг турли ёшларда ўз суратини олган каби бир нарсадир. Ҳар бири ҳар хил кўринса-да аслида ҳаммаси бир нарсадир».
Вонг КEРВАЙ
«Мени танимаган ва умрида бирор марта кино кўрмаган бир одамга фильмларимни кўрсатсангиз завқ олади. Чунки, ҳеч қандай коддан, шифрдан фойдаланмаган ҳолда оддий инсонлар ҳолидан хабар бераман. Шундай бир фикр борки, фильмни англамоқ учун интеллектуал қобилият лозим. менингча эса бунга асло эҳтиёж йўқ. Фильмни ҳар ким тушуна олади, кино ҳамма учун.»
Бела ТАРР
«Драматик фильмларимда баъзи камчиликлар борлигини тан оламан. Мен актёр йиғласа драма бўлади, деб ўйлардим. Аслида томошабин йиғласагина драма бўлар экан».
Франк КАПРА
«Голливуд экспериментал лабораторияларга эга бўлмаган ягона саноат саналади».
Орсон УЭЛЛС
«Инсон қоронғуликда қолганида ўйларини излаб юзага чиқаришга уринади. Агар шу пайтда қўрқувларингиз ҳаракатга тушса, илм одами каби бўла оласиз.»
Девид ЛИНЧ
«Мен истайманки, фильм сиз кинозални тарк этгандан сўнг бошлансин».
Жак ТАТИ
«Кино туйғуларни, орзулар ва фикрларни изоҳламоқ учун энг яхши воситадир.»
Луис БУНУЕЛ
«Ичида зўравонлик саҳналари мавжуд бўлган фильмлар болаларни бешафқат қилмайди. Балки шафқатсиз проюсерларга айлантиради, бироқ бу умуман бошқа масала, бошқа бир мавзудир.»
Квентин ТАРАНТИНО
Таржимон ва тўпловчи:
Раҳмат БОБОЖОН
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг