Саида Мирзиёева Абу-Дабида «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди

«Мукофот ҳакамлар ҳайъати ва ташкилий қўмитасидаги ҳамкасбларимга самарали ҳамкорлик учун самимий миннатдорчилигимни изҳор этаман», — дейди Президент Администрацияси раҳбари.

16:28 05.02.2026
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

16:26 05.02.2026
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Исломободга етиб борди

«Нурхон» аэропортида давлатимиз раҳбарини Покистон Президенти Асиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шариф кутиб олди.

16:12 05.02.2026
Елкангизга офтоб теккани рост бўлсин

Халқаро бозорга чиқиши мумкин бўлган маҳсулотлар орасида Қошқайроннинг қандай ўрикларига талаб юқори.

15:47 05.02.2026
Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқда

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Экологик тоза ҳудудларнинг ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

15:14 05.02.2026
Йўл ҳаракати билан боғлиқ айрим ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш қўлланилади

Маъмурий огоҳлантириш айни бир шахсга нисбатан 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас.

14:23 05.02.2026
Паркентда 4,3 миллиард сўмлик газ ўғирлаган ишлаб чиқариш цехи фош қилинди

Аниқланишича, корхонадаги газ ҳисоблагичнинг ички эҳтиёт қисмларини ўзбошимчалик билан ўзгартирилган.

14:12 05.02.2026
Янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

Сенат ялпи мажлисида янги таҳрирдаги “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.

13:23 05.02.2026
Ўзбекистон Президенти Алиев ва Пашинянни «Инсоний биродарлик» мукофотига сазовор бўлгани билан табриклади

Давлатимиз раҳбари Абу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофотини топшириш маросими иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.

12:41 05.02.2026
Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги соҳасидаги муносабатлар тартибга солинмоқда

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

12:10 05.02.2026
Instagram фаолиятида узилишлар кузатилди

Ҳозирча носозлик сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича расмий изоҳ берилмаган.

11:45 05.02.2026
Умра зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

11:02 05.02.2026
Риштон туманида ноёб гул навларини етиштиришга ихтисослашган оилавий корхона фаолият юритмоқда

Риштон туманидаги «Чек Насриддин» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Юрсунали Аҳмедов оиласи бугун гулчилик билан шуғулланувчи машҳур сулола сифатида танилган.

10:32 05.02.2026
Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади

Бугун, 2026 йил 5 февраль куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

10:20 05.02.2026
5 февраль куни ҳаво ҳарорат нисбатан пасаяди

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин.

22:44 04.02.2026
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик БААдан экстрадиция қилинди

Ҳозирда у қонунда белгиланган тартибда жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда суд олдида жавоб бериши учун ваколатли органларга топширилган.

22:05 04.02.2026
Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)

Глобаллашув жараёнлари жадал кечаётган бугунги кунда азалий қадрият ва анъаналарни сақлаб қолиш ҳамда уларни келажак авлодга етказиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Миллий маданият, урф-одат ва маънавий меросни замон талабларига мос тарзда кенг тарғиб қилиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

21:04 04.02.2026
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

18:49 04.02.2026
Дунёда ҳар 10 та саратон ҳолатидан қарийб 4 тасини олдини олиш мумкин — ЖССТ

Бугун, 4 февраль — бутун дунёда Саратон касаллигига қарши кураш куни сифатида нишонланади.

17:05 04.02.2026
Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

16:18 04.02.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер