Паркентда 4,3 миллиард сўмлик газ ўғирлаган ишлаб чиқариш цехи фош қилинди

14:12 05 Февраль 2026 Жамият
333 0

Паркент туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги хабар берди.

Унда айтилишича, «Ўзенергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент вилояти Паркент туманида назорат тадбири ўтказилган.

Аниқланишича, туман ҳудудида жойлашган «А. И.» МЧЖга қарашли ишлаб чиқариш цехида ҳисоблагичнинг ички эҳтиёт қисмларини ўзбошимчалик билан ўзгартирилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги фош қилинган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур қонунбузилиш ҳолати оқибатида 4 миллиард 387 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер