Шавкат Мирзиёев Иордания Сенати Раисини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Иордания билан парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.

19:39 04.02.2026
Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Покистонда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан 5-6 февраль кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.

19:05 04.02.2026
Саида Мирзиёева Абу-Дабидаги глобал форумда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари инсоний биродарликни мустаҳкамлашда аёллар етакчилигининг ўрни катта эканини таъкидлаб, бу жараёнда оилавий зўравонликка мутлақо йўл қўйиб бўлмаслигини қайд этди.

12:12 04.02.2026
Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш — давлат сиёсатининг устувор йўналиши

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2026 йилдаги устувор вазифалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

19:14 03.02.2026
Навоийда Республика хавфли чиқиндиларни утилизация қилиш миллий мажмуаси барпо этилади

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов «Vision International Investment» компанияси вице-президенти, Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси бўйича бош ижрочи директори Силвер Делонени қабул қилди.

16:28 02.02.2026
Трамп Гренландия, Канада ва Венесуэлани АҚШ штатларига айлантириш режалари ҳақида гапирди

Оқ уй раҳбари Канадани АҚШга қўшилишни бир неча бор таклиф қилган ва бу мамлакатни “Россия ва Хитой кемаларидан” ҳимоя қилишга ёрдам беришини таъкидлаган.

15:46 02.02.2026
Ўзбекистон — Покистон: ўзаро манфаатли ҳамкорлик истиқболлари

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган фаол ташқи сиёсат туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ўзаро манфаатли дўстона алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда.

05:07 31.01.2026
Ёшларни миллий қадриятларга садоқат ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир дастур қабул қилинди

Мазкур дастур доирасида ҳар душанба куни барча таълим ташкилотларида «Келажак соати» дарси ўтилади.

14:35 30.01.2026
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған раислигида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Туркия Президентлари кенг қамровли стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

20:27 29.01.2026
Малайзияда «Сирдарёда бизнес қилинг» бизнес-форуми ўтказилди

Тадбир доирасида Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган корхоналар ва Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида самарали B2B форматдаги учрашувлар ўтказилди.

12:40 27.01.2026
«Ўзбекистон – Канада» биринчи парламентлараро форуми мамлакатимизда ўтказилади

Жорий йилнинг 26 январь куни Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Канада Жамоатлар палатасидаги «Канада-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи раиси Зияд Абуолтаиф билан видеоконференсалоқа шаклида учрашув ўтказди.

10:18 27.01.2026
Сирдарё вилояти ҳокими Малайзияда йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказмоқда

Айни кунларда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бошчилигидаги вилоят делегацияси Малайзия пойтахти — Куала-Лумпур шаҳрида хизмат сафари билан бўлиб турибди.

15:39 26.01.2026
Шавкат Мирзиёев ООКнинг янги президентини Миллий Олимпия қўмитасининг “Шон-шараф” ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон Президенти Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеяси иштирокчиларини қутлади.

14:37 26.01.2026
Шавкат Мирзиёев Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош ассамблеясидаги нутқи

14:25 26.01.2026
Трамп Канада Хитой билан савдо келишуви тузса, 100 фоизлик бож жорий этиш билан таҳдид қилди

Трампнинг фикрича, Канада бош вазири Марк Карни агар «Канадани Хитой товарлари учун ўтказувчи нуқтага айлантира оламан» деб ўйлаётган бўлса, «жуда қаттиқ адашмоқда».

13:44 25.01.2026
АҚШнинг йирик флотилияси Эрон томон йўл олди – BILD

Дональд Трамп улкан ҳарбий салоҳият мавжудлигига қарамай, ушбу флотилиядан фойдаланиш муқаррар эмаслигини таъкидлаган.

18:21 23.01.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер