Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди

Мулоқот давомида сўнгги кунларда Яқин Шарқда кузатилаётган жараёнларнинг кескин тус олиши минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ҳамда давлатлараро муносабатларга жиддий путур етказаётгани алоҳида таъкидланди.

19:18 04.03.2026
Давлатимиз раҳбари Баҳрайн Подшоҳи билан ҳам телефонлашди

Мулоқот давомида Яқин Шарқда кузатилаётган сўнгги жараёнлар, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликка салбий таъсир кўрсатаётган масалалар муҳокама қилинди.

18:51 04.03.2026
Туркия яқинида Эрон баллистик ракетаси йўқ қилинди

Ироқ ҳамда Сурия ҳаво ҳудудидан ўтиб, Туркия томон йўналган баллистик ракета НАТОнинг Шарқий Ўрта ер денгизида жойлашган ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимлари томонидан Туркия ҳаво ҳудудига кирмасидан олдин, ҳавода йўқ қилинди.

18:35 04.03.2026
Шавкат Мирзиёев Кувайт Валиаҳди билан Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди

Мулоқот чоғида охирги кунларда Яқин Шарқ минтақасида вазият кескинлашаётгани, мамлакатдаги турли инфратузилма объектларига берилган зарбалардан жиддий хавотир билдирилди.

17:48 04.03.2026
Яқин Шарқдан 5 минг нафардан ортиқ ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди

Маълумки, минтақада давом этаётган ҳарбий низо натижасида жорий йилнинг 28 февралдан бошлаб Ўзбекистон шаҳарларидан Дубай, Шаржа, Мадина, Доха, Жидда, Тел-Авив, Теҳрон, Қувайт йўналишларида барча авиақатновлар бекор қилинди.

17:25 04.03.2026
Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилди

Мулоқотда Яқин Шарқдаги ҳозирги мураккаб вазият муҳокама қилиниб, юзага келган беқарорлик жиддий ташвиш уйғотаётгани қайд этилди.

16:27 04.03.2026
Дунёда йўқ бундайин дафтар

Бундан беш олти йил илгари маҳалламизда тадбиркор аёллар деярли йўқ эди. Иштиёқ ва қобилият бор бўлса-да, аммо имконият етарли эмасди.

16:16 04.03.2026
Ушалаётган орзулар қувончи

Муҳтарам Юртбошимизнинг 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан фидойи аёлларимиздан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ, давлатимизнинг юксак мукофоти — “Шуҳрат” медали билан тақдирланганим ҳаётимда унутилмас кун бўлди.

16:14 04.03.2026
Иштиёқ бўлса – иш ҳам, даромад ҳам бор

Ҳар бир маҳалланинг ўзига хос анъаналари, имкониятлари бор. Ҳамма гап – ундан тўғри ва самарали фойдаланишда. Маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”ни аниқланиб, “драйвер”га айлантирилса – янги иш ўринлари ва даромад манбаи яратилади.

16:08 04.03.2026
Тилсиз тилсим

Бугун қўлимиздан тушмаётган, бир қарашда ҳаётимизни енгиллаштираётгандек туюладиган телефон аслида кўпчилигимизни сездирмай ўз домига тортмоқда.

16:01 04.03.2026
Баварияда қадр топган ўзбек йигити

Беш йилдирки, Германияда оддий ишчи ё хизматкор эмас, балки замонавий чорвачилик фермасида (Herdenmanager) бошқарувчи лавозимида ишлаб келаётган Ойбек Ризаев билан интернет тармоғида боғландик ва у ёшларга ибрат бўлсин, деган мақсадда ўз фаолияти хусусида қуйидагиларни сўзлаб берди.

15:40 04.03.2026
Янги лойиҳалар — янги имкониятлар демак

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида чорва наслини яхшилаш, маҳсулдорлигини ошириш, ҳайвонларни касалликлардан асраш, озуқа ерларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди.

15:35 04.03.2026
“Барселона” 3:0 ҳисобида ғалаба эришди

Аммо, Испания кубоги финалига “Атлетико Мадрид” йўл олди.

12:05 04.03.2026
Самарқандда «AGROPRO EXPO 2026» халқаро кўргазмаси бошланди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида жойлашган «SOF EXPO Samarkand» мажмуасида «Замонавий қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар — «AGROPRO EXPO 2026» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

11:49 04.03.2026
Ўзбекистонда йўл безорилиги тарғиб қилинган аккаунтлар блокланади

Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, интернет тармоғини доимий равишда мониторинг қилиш ва бундай видеоларни жойлаштираётган шахсларни аниқлаб, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш ҳамда қўпол қоидабузарликларни «пиар» қилиб намойиш этган аккаунтларни блоклаш белгиланди.

11:45 04.03.2026
Самарқанд вилоятида каналларни бетонлаш ишлари назоратга олинди

Мамлакатимизда сув ресурсларидан самарали ва тежамкор фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

11:05 04.03.2026
Хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга бағишланган учрашув ўтказилди.

10:47 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ҳалок бўлди

Минтақадаги кескинлик ва транспорт-логистика билан боғлиқ чекловлар сабаб марҳумнинг жасади мазкур давлатда дафн этилган.

08:51 04.03.2026
Аёллар ва болаларнинг тазйиқ ва зўравонликдан ҳимояси янада кучайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.

22:13 03.03.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер