Хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишга бағишланган учрашув ўтказилди.
Мулоқотда хорижда меҳнат қилаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларнинг таклиф ҳамда ташаббусларини қонунчилик даражасига олиб чиқиш механизмини яратиш, ёшлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда ҳуқуқий жиҳатдан ижтимоий лойиҳалар ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Эндиликда хориждаги ёш мутахассислар ва олимлар қонун лойиҳалари муҳокамасига эксперт сифатида жалб этилади ҳамда «Хориждаги ёшлар — парламент билан мулоқот» доимий платформаси яратилади.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг глобал интеллектуал салоҳиятини парламент фаолияти билан интеграция қилиш мақсадида ҳамкорлик қилиш меморандуми имзоланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг