Туркия яқинида Эрон баллистик ракетаси йўқ қилинди

18:35 04 Март 2026 Дунё
1191 0

Видеодан кадр

Туркия ҳаво ҳудуди яқинида Эрондан учирилгани деб тахмин қилинаётган баллистик ракета йўқ қилинди. Бу ҳақда Туркия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Ироқ ҳамда Сурия ҳаво ҳудудидан ўтиб, Туркия томон йўналган баллистик ракета НАТОнинг Шарқий Ўрта ер денгизида жойлашган ҳаво ва ракетага қарши мудофаа тизимлари томонидан Туркия ҳаво ҳудудига кирмасидан олдин, ҳавода йўқ қилинган.

Ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жабрланганлар йўқ. Ҳатай вилоятининг Дўртйўл туманига тушган парчалар эса ҳаво мудофаа тизимига тегишли экани аниқланган. Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида қурбонлар ёки жабрланганлар йўқ.

Вазирлик Туркия ҳудуди ва фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш борасида ирода ва имкониятлар энг юқори даражада эканини таъкидлаб, мамлакат ерлари ва ҳаво ҳудудини ҳимоя қилишга қаратилган барча чоралар қатъий амалга оширилишини маълум қилди. Шунингдек, ҳар қандай кескин ҳаракатга нисбатан жавоб қайтариш ҳуқуқи сақланиб қолиши эслатилган.

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан телефон орқали мулоқот ўтказиб, мазкур ҳолат юзасидан Анқара позициясини етказди ҳамда можарони кенгайтирувчи қадамлардан тийилиш зарурлигини билдирган.

Президент администрацияси коммуникациялар раҳбари Бурҳонеттин Дуран ҳам жараён барча идоралар томонидан мувофиқлаштирилган ҳолда кузатилганини маълум қилган. Расмийлар томонларни кескинликни оширувчи ҳаракатлардан воз кечишга чақирмоқда. Шунингдек, НАТО ҳамда иттифоқчилар билан маслаҳатлашувлар давом эттирилаётгани таъкидланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер