“Зомин бургути” ҳужжатли фильми ишлаб чиқарилмоқда

18:36 31 Июль 2023 Жамият
559 0

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси” томонидан “Зомин бургути” номли ҳужжатли фильми ишлаб чиқаришга туширилди.

Фильм ирригатор, чўлқувар, Мирзачўл чўлларини ўзлаштирган жиззахлик Саттор Усманов таваллудининг 100 йиллигига бағишланади. Фильмни тасвирга олиш ишлари Жиззах вилоятининг Зомин, Арнасой, Зарбдор туманлари ва Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда фильмнинг монтаж ишлари давом этмоқда.

Фильм сценарий муаллифи Шойим Бўтаев, режиссёр Абдусамад Саломов, оператор Муҳиддин Ҳаитов, фильм директори эса Зухра Пўлатова.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер