Зойир Мирзаевга янги ўринбосар тайинланди

11:34 22 Февраль 2020 Жамият
924 0

Архив сурат

Бугун, 22 февраль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевга янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Долли Ҳакимович Аллаев вилоят ҳокимининг ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Долли Ҳакимович шу пайтгача Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, президентнинг 2020 йил 18 февралдаги фармони асосида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер