Зойир Мирзаев: “Мазаси оғизда қолар яхна гўшти бор машҳур бозор бу кўринишда бўлиши биз масъуллар учун уят“. Ёхуд “Чиял“ замонавий кўринишга эга бўлади.

16:03 05 Январь 2020 Жамият
4673 0

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев Чироқчи тумани “Чиял“ жамоа хўжалигида жойлашган бозорда бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 

 

- Мазаси оғизда қолар яхна гўшти бор машҳур бозор бу кўринишда бўлиши биз масъуллар учун уят, — деди вилоят ҳокими. — Қадимдан, ота-боболаримиздан қолган бир нақл бор: “Халқни маданиятини билмоқчи бўлсангиз, ўша ҳудуднинг бозори ва мозорини бориб кўринг”.
 

Вилоят ҳокими ва масъуллар томонидан бозор ҳудуди кўздан кечирилди, камчиликлар атрофлича ўрганилиб, маҳаллий аҳоли ва тадбиркорларнинг таклифларидан келиб чиққан ҳолда тез орада бозорни замонавий кўринишдаги мажмуага айлантиришга келишиб олинди.
 

М.Комилов олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер