Тошкентдан 243 км узоқликда зилзила содир бўлди
Иллюстратив фото
Тожикистонда навбатдаги ер силкинишлари кузатилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Хабарда қайд қилинишича, бугун, 29 март куни Тошкент вақти билан соат 10:22да Тожикистоннинг тоғли ҳудудларида яна бир зилзила содир бўлган.
Зилзила координаталари: 39,4 градус шимолий кенглик; 70,71 градус шарқий узунликда қайд қилиниган. Зилзила 4 баллик магнитудада, 20 км чуқурликда содир бўлган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 243 км жанубий-шарқда кузатилган. Аммо ер силкинишлари пойтахтда деярли сезилмаган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг